Самарқандда 30 январдан иккинчи трамвай линияси ишга тушади

© http://railway.uzТрамвай в Самарканде
Трамвай в Самарканде - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Янги йўналиш бўйича синов сафари бугун, 25 январда ўтказилади. Етказиб келинган травмайлар айни вақтда эксплуатацияга тайёрланмоқда

ТОШКЕНТ, 25 янв — Sputnik. Самарқандда 30 январдан иккинчи трамвай линияси расман ишга тушади, деб хабар қилди Самарқанд ҳокимлиги матбуот-хизмати.

В Самарканде запустили трамваи - Sputnik Ўзбекистон
Самарқанд романтик трамвай - интернетда нима гап?
"30 январдан Самарқанд шаҳрида "Вокзал — Сиёб бозори" йўналиши бўйича трамвай линияси ишга тушади",  — дейилади хабарда.

Янги йўналиш бўйича синов сафари бугун, 25 январда ўтказилиши, етказиб келинган травмайлар айни вақтда эксплуатацияга тайёрланаётгани айтилган эди.

Ҳокимлик матбуот-хизмати Спутник Ўзбекистон мухбирига, бугун биринчи синов ўтказилгани, аниқланган камчиликлар устида уларни баратараф этиш бўйича ҳозирдан иш бошланганини хабар қилди.

"Расмий очилиш маросими 27-январда бўлиб ўтади. Бунда албатта, аҳолини хабардор қиламиз. Тошкентдан ҳам расмий вакиллар келишади", — деди ҳокимлик вакили.

"Вокзал-Сиёб бозори" йўналиши 5 километрдан иборат бўлиб, 18 та бекатни ўз ичига олган. Ҳар қатнов оралиғи 7 минут. Йўловчи бу йўналишда шаҳар вокзалидан Сиёб бозорига 20 дақиқада етиб олиши мумкин

Келгусида Самарқанд шаҳрида 3-трамвай линиясини ишга тушириш режалаштирилган. 23,2 километр узунликдаги бу линия шаҳарнинг Буюк ипак йўли кўчасидан Кимёгарлар шаҳарчасига қадар ҳаракатланади.

Эслатиб ўтамиз, Самарқанд шаҳрида трамвайлар ҳаракати ўтган йилнинг апрелидан бошланган эди.

Янгиликлар лентаси
0