ТОШКЕНТ, 24 янв — Sputnik. Афғонистон Ислом Республикаси президентининг катта маслаҳатчиси Хумоюн Қаюмий бошчилигидаги делегация аъзолари "Ўзавтосаноат" акциядорлик жамияти раҳбарияти билан учрашди, деб хабар қилди Жамият матбуот хизмати.
Учрашувда Афғонистон Президентининг МДҲ мамлакатлари билан ҳамкорлик бўйича махсус вакили Муҳаммад Шокир Коргар, Афғонистоннинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Сайид Шаҳобуддин Тимурий, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, комплекс раҳбари Нодир Отажонов, давлат раҳбарининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматилла Иргашев ҳамда "Ўзавтосаноат" АЖ бошқаруви раиси Умиджон Салимов автомобилсозликда икки томонлама ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш бўйича ўзаро фикр алмашди.
"Ўзавтосаноат" АЖ томонидан ишлаб чиқариладиган маҳсулотларни Афғонистонда харид қилиш, сотувдан кейин хизмат кўрсатиш, кадрлар малакасини ошириш масалалари ҳам муҳокама қилинди.