ТОШКЕНТ, 5 дек — Sputnik. Президент Ашраф Ғани бошчилигидаги Афғонистон делегацияси Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов ҳамроҳлигида Тошкент қишлоқ хўжалиги техникаси заводига ташриф буюрди.
Афғонистон делегацияси Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган енгил ва юк машиналари, қишлоқ хўжалиги техникалари, маиший ускуналар ва бошқа саноат маҳсулотлари билан танишди.
Тадбирда самимий дўстлик муносабатларининг ифодаси сифатида Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган 25 дона "Isuzu" русумли автобус ва "New Holland" маркали 3 та трактор Ўзбекистон Республикаси Президенти номидан биродар Афғонистонга ҳадя этилгани эълон қилинди.