ТОШКЕНТ, 5 дек — Sputnik, Дилшода Раҳматова. Афғонистон Ўзбекистон билан энг яқин ва йирик савдо-иқтисодий ҳамкор бўлишни истайди, деди "Кўксарой"да ОАВ вакиллари билан учрашуви чоғида Афғонистон президенти Ашраф Ғани.
Афғонистон президентининг сўзларига кўра, мамлакатнинг алоҳида стратегияси Ўзбекистон билан савжо ҳажмини юксалтириш, қўшма корхоналар барпо этишдан иборатдир.
Эслатиб ўтамиз, Афғонистон президентининг Ўзбекистонга ташрифи доирасида умумий қиймати 500 миллион доллардан зиёд бўлган 40 дан ортиқ экспорт шартномаси имзоланди.
Шу жумладан, Ўзбекистон ва Афғонистон савдо-саноат палаталари ўртасида англашув меморандуми имзоланганлиги ҳақида хабар қилинди.
Юз йиллик танаффусдан сўнг Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан тикланаётган муносабатлар ўзбек-афғон халқининг порлоқ келажаги учун мустаҳкам пойдевор бўлиб хизмат қилиши эътироф этилмоқда.