ТОШКЕНТ, 24 янв – Sputnik. Ўзбекистон темир йўллари, 2018 йилнинг январь ойидан бошлаб халқаро йўналишларга қатнайдиган йўловчи поездларга, чипталар олдиндан харид қилинган тақдирда, қуйидаги чегирмаларни эълон қилди.
Купе ва махсус вагонлар учун:
Поезд жўнаш кунидан 45-31 кун олдин харид қилса — 45 %;
Поезднинг жўнаш кунидан 30-6 кун олдин харид қилса – 35 %;
Плацкарт вагонлар учун:
Поезд жўнаш кунидан 45-31 кун олдин харид қилса — 35 %;
Поезднинг жўнаш кунидан 30-6 кун олдин харид қилса — 35 %;
Чиптани поезд жўнаш кунидан 5 кун олдин ва ундан камроқ вақт қолганда харид қилган йўловчига эса, 5 % устама қўшилиши белгиланган.
Мазкур чегирмалар ички йўналишлар, шунингдек, гуруҳ бўлиб йўлга чиққан йўловчиларга нисбатан қўлланилмайди.
Компания матбуот хизмати ушбу йўналишларда чипта харид қилишда муаммолар туғилса АЖ маҳаллий офисларига ёки расмий Telegram каналига қуйидаги номер орқали +998909577874 мурожаат қилишни маслаҳат беради.