Ўзбекистонда авиа ва темир йўл чипталари арзонлашади

© Sputnik / Игорь Зарембо / Медиабанкка ўтишПассажир держит посадочные талоны на самолет компании Air Berlin
Пассажир держит посадочные талоны на самолет компании Air Berlin - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Авиация ва темир йўл транспортида йўловчиларни ташиш учун чипталар Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг буюртманомалари бўйича имтиёзли тарифлар бўйича расмийлаштириш назарда тутилган Идоралараро битим тасдиқланади

ТОШКЕНТ, 24 янв — Sputnik. Авиация ва темир йўл транспортида йўловчиларни ташиш учун чипталар Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг буюртманомалари бўйича имтиёзли тарифлар бўйича расмийлаштириш назарда тутилган, деб хабар қилди Спутник мухбири Адлия вазирлигининг "Ҳуқуқий ахборот" каналига таянган ҳолда.

Бу ҳақда йўловчи автотранспортида фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, давлат чегарасидан ташқарига чиқаётган фуқаролар хавфсизлигини таъминлашга доир шошилинч чора-тадбирларга доир Ҳукумат қарори имзоланди.

Тела погибших в Актобе привезли в Ташкент - Sputnik Ўзбекистон
ФВВ Ақтўбедаги автобус ичида бўлганларнинг тўлиқ рўйхатини эълон қилди
Ҳужжат Қозоғистон Республикаси Ақтўбе вилоятида содир бўлган фожиали воқеалар такрорланишига йўл қўймаслик, давлат чегарасидан ташқарига чиқаётган фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида қабул қилинган.

Қарорга кўра, чегарадош давлатлар билан халқаро йўлларда мунтазам автобус қатновлари ташкил этилади.

Чегарадош давлатларнинг тегишли вазирлик ва идоралари билан Ўзбекистон фуқароларини ноқонуний ташиш, улар иштирокида бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш мақсадида борган мамлакатда автотранспорт воситаларида хавфсизлик стандартлари ва талабларини такомиллаштириш бўйича ҳамкорлик таъминланади.

Борган мамлакатидаги рўй берган ҳодиса оқибатида жабрланган фуқароларга хориждаги дипломатик ваколатхоналар ва консуллик муассасалари томонидан шошилинч ёрдам кўрсатиш механизми ишлаб чиқилади.

Боинг 767 - Sputnik Ўзбекистон
Розуқулов "Ўзбекистон Ҳаво йўллари" МАК раҳбарлигидан озод қилинди

Бир ой муддатда чартер қатновларни амалга ошириш, ҳаракатдаги темир йўл таркиби сони, шу жумладан, плацкарт вагонлар улушини кўпайтириш, бюджети паст бўлган хорижий авиа ва темир йўл компаниялари, шу жумладан, "Россия темир йўллари" билан ҳамкорлик масалалари бўйича тегишли таклифлар ишлаб чиқилади.

2018 йилнинг 1 февралидан бошлаб, йўловчилар билан Давлат чегарасидан ташқарига чиқадиган автобуслар ва микроавтобуслар йўлга чиқишдан олдин техник кўрикдан ўтказилади.

Янгиликлар лентаси
0