ТОШКЕНТ, 22 янв — Sputnik. Италия эга бўлган 4 турдаги ҳарбий кучларнинг бири — карабинерлар Сицилия мафияси бўлмиш "Коза ностра"га қарши кураш доирасида олиб борилаётган йирик операция давомида 50 дан ортиқ шахсни ҳибсга олди, улар орасида Агриженто провинциясидан 16 мафия оилалари ва Сан-Бьяджио-Платани шаҳри мэри ҳам бор, деб хабар берди РИА Новости.
"Оилалар" эгалик қилган еттита компания давлат ҳисобига ўтказилган, ўнлаб тинтув ишлари амалга оширилган.
Қўлга олинганлар орасида — 3 минг аҳолига эга бўлган кичик шаҳарча — Сан-Бьяджио-Платани мэри Санто Сабелла ҳам бор. Терговчиларга кўра, Санто Сабелла ушбу лавозимни "Коза ностра"даги алоқалари туфайли қўлга киритган ва бунинг эвазига у давлат пудратидан уларга ўрин ажратишга ваъда берган бўлиши мумкин.
Агриженто тарихида энг йирик бўлган ушбу операцияга 400 нафар ҳуқуқ тартибот органлари ходимлари, шунингдек, вертолет ва кинологлар бўлинмалари жалб қилинган.