Испанияда “рус-грузин” мафияси аъзолари устидан суд бошланди

© fotoliaҲибсга олинган жиноятчи
Ҳибсга олинган жиноятчи - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Прокуратура судланувчиларни беш йилдан 32 йилгача озодликдан маҳрум қилишни талаб қилмоқда. Жиноий гуруҳ ўз фаолиятини Испания, Италия, Германия, Швейцария ва Францияда олиб борган.

ТОШКЕНТ, 17 мар — Sputnik. Испанияда “Рус-грузин мафияси” деб ном олган 20 нафар жиноятчи устидан суд жараёни бошланмоқда, РИА Новости хабарига кўра.

Россия ва Грузия фуқароларидан ташкил топган мафия аъзолари қотиллик, қурол сақлаш, сохта кредит карталарни тайёрлаш, фирибгарлик ва ҳужжатларни қалбакилаштириш айбланмоқда.

Прокуратура судланувчиларни 5 йилдан 32 йилгача озодликдан маҳрум этиш талабини қўймоқда. Жиноий бирикма Испания, Италия, Германия, Швейцария ва Францияда фаолият олиб борган.

Мафия етакчиларидан бири – Европада “Грузия мафияси отаси” деб ном олган Кахабер Шушанашвили Барселонада яшаган ва 2010 йилда қўлга олинган. Унинг устидан суд Мадридда бўлиб ўтади. Жиноятчи 32 йилу 8 ойга қамоққа олиниши кутилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0