ТОШКЕНТ, 19 янв — Sputnik. Ўзбекистон президенти қарори билан Фавқулодда вазиятлар вазири Рустам Жўраев раҳбарлигидаги ҳукумат делегацияси 2018 йилнинг 18 январ куни Қозоғистондаги автоҳалокатда жабрланган ҳамЎзбекистон фуқароларининг жасадларини транспортировка қилиш масалаларини ҳал этиш учун Ақтобе шаҳрига ташриф буюрган.
Ўзбек делегацияси аъзолари ёнғинда омон қолган фуқаролар ётқизилган вилоят интенсив даволаш терапия клиник шифохонасига ташриф буюрдилар.
Худди шу куннинг ўзида Ақтўбе вилояти ҳокимлигида Ўзбекистон делегацияси ва Қозоғистоннинг ИИВ раҳбарияти, инвестициялар ва тараққиёт вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, ҳуқуқ тартибот органлари ва бошқа хизматлар иштирокида ишчи мажлис штказилди.
Қозоғистон ИИВ раҳбари ўринбосари Ерлан Тургумбаевнинг маълумотига кўра, 32 нафар қурбоннинг шахсини аниқлаш имкони бўлган, ўт ўчирувчилар гуруҳи автобусда ёнғин келиб чиқиши сабабларини ўрганмоқда.