Наманган вилояти ҳокимлиги Ақтўбеда ҳалок бўлганлар оилаларига ижтимоий ёрдам кўрсатади

© Foto : Комитет по ЧС МВД РК Сгоревший автобус, в котором погибли 52 человека из Узбекистана
Сгоревший автобус, в котором погибли 52 человека из Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Вилоят ишчи комиссияси томонидан мазкур туманларда фожиа қурбонларининг оилавий шароитини ўрганиш, оила-аъзоларига тиббий-психологик ва моддий ёрдам кўрсатиш бўйича тегишли чора-тадбирлар кўрилмоқда

ТОШКЕНТ, 19 янв — Sputnik. Фожеа қурбонлари оилаларига ижтимоий ёрдам кўрсатилади, деб хабар қилди Спутник Ўзбекистон мухбири Наманган вилояти ҳокимлиги матбуот-хизматига таянган ҳолда.

Сгоревший автобус, в котором погибли 52 человека из Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон
Қозоғистондаги автобус ҳалокати: қурбонлар рўйхати
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан эълон қилинган дастлабки рўйхатга кўра, 2018 йил 18 январ куни Қозоғистоннинг Актюбинск вилоятида юз берган автобус ёнғинида ҳалок бўлганларнинг 28 нафари ва жабрланганларнинг 2 нафари Наманган вилоятидан бўлиб, жумладан, уларнинг 22 нафари Тўрақўрғон, 8 нафари Косонсой туманларидан сафарга чиққан фуқаролар эканлиги маълум бўлди.

Шу муносабат билан вилоят ҳокими раҳбарлигида вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари, фавқулодда вазиятлар, соғлиқни сақлаш ҳамда халқ таълими бошқармалари, "Маҳалла" хайрия жамоат фонди вилоят бўлими каби бир қатор давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарларидан иборат ишчи комиссияси тузилди.

Вилоят ишчи комиссияси томонидан мазкур туманларда фожиа қурбонларининг оилавий шароитини ўрганиш, оила-аъзоларига тиббий-психологик ва моддий ёрдам кўрсатиш бўйича тегишли чора-тадбирлар кўрилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0