Ўзбекистонда 600га яқин талаба контракт пулини тўлолмай ўқишни ташлаган

© Sputnik / Виталий АньковСтуденты в аудитории
Студенты в аудитории - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
2016 йилнинг 1 ноябридан 2017 йилнинг 1 ноябрига қадар бакалавр босқичи талабаларининг 8 минг 582 нафари олий таълим муассасасидан кетган

ТОШКЕНТ, 18 янв — Sputnik. Ўзбекистонда бир йилда 600 нафар талаба контракт пулини тўлолмагани учун ўқишни ташлашга мажбур бўлган, деб хабар қилинган Ўзбекистон Ҳукумати порталида.

Сўм - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон олийгоҳларида контракт пули оширилмайди
"Ҳар йили мамлакатимиздаги олий ўқув юртларида таълим олаётган талабаларнинг маълум қисми турли сабабларга кўра ўқишдан четлаштирилади ёки ўқишни ташлашга мажбур бўлади", — дейилади хабарда.

Ўзбекистон Республикаси давлат статистика қўмитасининг расмий сайтидаги маълумотларга кўра 2016 йилнинг 1 ноябридан 2017 йилнинг 1 ноябрига қадар бакалавр босқичи талабаларининг 8 минг 582 нафари олий таълим муассасасидан кетган.

Улардан 2 минг 25 нафари ўзлаштиролмаганлиги сабабли, 410 нафари касаллиги туфайли, 600 нафари контракт тўловини тўлолмагани учун, 2 минг 980 нафари ўқишни бошқа олий таълим муассасасига кўчирганлиги боис ҳамда 2 минг 567 нафари бошқа сабабларга кўра ўқишдан кетган.

Янгиликлар лентаси
0