Ўзбекистонда "пахта иши"ни давом эттирган ва давлат мулкини ўмарганлар қўлга олинди

© AFP 2023 / NOAH SEELAMХлопок-сырец
Хлопок-сырец - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
"Ангор пахта тозалаш" АЖ мансабдор шахслари 2017 йил пахта мавсумида фермер хўжаликларига 204730 килограмм пахта хом ашёсини қўшиб ёзганлиги аниқланди

ТОШКЕНТ, 18 янв — Sputnik. Сурхондарёда бир гуруҳ пахта саноати ходимлари устидан жиноий иш очилди, деб хабар берди "Халқ сўзи" нашри. Гап "Ангор пахта тозалаш" АЖ раҳбари бошчилигидаги бир гуруҳ ходимлар тўғрисида бормоқда.

Чиновник выходит из кабинета - Sputnik Ўзбекистон
Тошкент вилояти ҳокими пахта ҳосилини қўшиб ёзгани учун ишдан олинди
Бош директор Тоштемир Холбоев, мазкур акциядорлик жамияти 2-зона товаршунослари Мурод Алламуродов ва Ғанишер Мадаминовлар, назоратчи Сирожиддин Арапов, сифат лабораторияси ходими Рустам Ашуров, шунингдек, "Сурхонозиқовқатсаноати" АЖ вакили Алишер Назаровлар ҳуқуқ тартибот органлари томонидан амалга оширилган тезкор тадбир чоғида юк хатларини сохталаштириш йўли билан чигит маҳсулотларини талон-тарож қилаётганлар вақтда қўлга олинган.

Улардан ноқонуний равишда олиб кетилаётган 48219 килограмм техник чигит далилий ашё сифатида олиб қўйилди.

Бундан ташқари, "Ангор пахта тозалаш" АЖ мансабдор шахслари 2017 йил пахта мавсумида фермер хўжаликларига 204730 килограмм пахта хом ашёсини қўшиб ёзганлиги аниқланди.

Ушбу ҳолатлар бўйича Т. Холбоев, М. Алламуротов, С. Арапов, Р. Ашуров, Г. Мадаминов, А. Назаровлар, шунингдек, Х. Чоршанбиев ва А. Эшқобиловларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Мўмай даромад илинжида давлат мулкини ўғрилаш, талон-тарож қилиш ва пахта хом ашёсини қўшиб ёзиш билан шуғулланганлар энди қилмишларига яраша жазо олишлари муқаррар, деб ёзган нашр.

Янгиликлар лентаси
0