Тошкент вилояти ҳокими пахта ҳосилини қўшиб ёзгани учун ишдан олинди

© Sputnik / Дмитрий АстаховЧиновник выходит из кабинета
Чиновник выходит из кабинета - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Шукрулло Бобоев ўрнига Тошкент вилоятига Ибрагимов Ғуломжон Иномович ҳоким вазифасини бажарувчиси этиб тайинланди.

ТОШКЕНТ, 30 окт — Sputnik. Тошкент вилояти ҳокими Шукрулло Бобоев президент буйруғига кўра ишдан олинди. РИА Новости хабарига асосан.

Сборщики хлопка - Sputnik Ўзбекистон
Қорақалпоғистон пахта режасини ортиғи билан бажарди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятига Ғуломжон Ибрагимов Иномович ҳоким вазифасини бажарувчиси этиб тайинлади.

Ўзбекистон маҳаллий ОАВларга кўра, ҳокимнинг ишдан олинишига 2017 йилги пахта мавсумида вилоятда ҳосил қўшиб ёзишга йўл қўйилгани сабаб бўлган.

Ғуломжон Ибрагимов ўтган йилнинг декабридан буён бош вазир ўринбосари эди (Геология, ёқилғи-энергетика комплекси, кимё, нефт-кимё ва металлургия саноати масалалари комплекси раҳбари).

Шукрулло Бобоев 2016 йилнинг декабрь ойида Тошкент вилоятига ҳоким этиб тайинланганди.

Эслатиб ўтамиз, пахта режасини биринчи бўлиб Хоразм вилояти бажарганди. Хоразмлик пахтакорлар давлатга 250 400 тонна пахта топширишган, шундан 500 тоннаси пахта териш машинасида териб олинган.

Ундан сўнг Қорақалпоғистон Республикаси 2017 йилги пахта топшириш бўйича шартнома мажбуриятларини адо этди. Шартномага мувофиқ, қорақалпоғистонлик пахтакорлар давлатга 186 минг 200 тонна пахта топширишлари керак эди. 20 октябрь ҳолатига кўра 186 минг 477 тонна пахта топширилиб, режа 100,15 фоизга бажарилди.

Янгиликлар лентаси
0