ТОШКЕНТ, 17 янв — Sputnik. Ўзбекистон сўрови билан Петербургда "хавфли" мигрант қўлга олинди. Эркак ўз ватанида ўлим билан қўрқитиш ва ҳужжатларни сохталаштириш моддалари бўйича бир ярим йилдан бери қидирувда бўлган, бу ҳақда "Оперативное прикрытие" нашри хабар бермоқда.
"Ўзбекистон фуқароси Ўрта Осиёдаги ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларидан келиб тушган сўров асосида Петербургда қўлга олинди", — дейилади хабарда.
Мигрантни полиция бўлинмасига олиб келишган ва у ерда у 2016 йилнинг 15 августидан Ўзбекистон ИИВ сўрови бўйича халқаро қидирувга берилгани маълум бўлган.
Йигит ўз ватанида Ўзбекистон Жиноят кодексининг иккита — суъиқасд вилиш ва ҳужжатларни сохталаштириш моддалари бўйича қидирувда бўлган. Мигрантга сиртдан — ҳибсга олиш чораси қўлланилган.
Қидирув ташаббускорига хабар қилинган, гумондорни экстрадация қилиш бўйича материалларни тайёрлаш ишлари бошланган.