Ўзбекистонда жиноятчини ушлаб берганларга катта миқдорда мукофот берилади

© SputnikКупюры номиралом пятьдесят тысяч сум
Купюры номиралом пятьдесят тысяч сум - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Жиноятчиларни ушлашда ёрдам берганларга катта миқдорда пул мукофоти берилибгина қолмай, бундайлар қонун ҳужжатларига мувофиқ давлат мукофотларига ҳам тавсия этилиши мумкин

ТОШКЕНТ, 11 янв — Sputnik. Эндиликда Ўзбекистонда жиноятчини тутиб берганга 3 миллион 500 минг сўм тўланади, бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг яқинда қабул қилинган "Фуқаролар ва жамоат ташкилотларини ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишдаги фаол иштироки учун рағбатлантириш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорида айтилган.

Абдусалом Азизов – Ўзбекистон Ички ишлар вазири - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ИИВ вазири ўзгарди: Абдусалом Азизов ўрнини собиқ прокурор эгаллади
Каттагина миқдорда пул ишламоқчи бўлган фуқаролар қасддан содир этилиши режалаштирилаётган ёки содир этилаётган маъмурий ҳуқуқбузарликнинг олдини олиши ёхуд тўхтатиши; тайёргарлик кўрилаётган жиноят ҳақида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга хабар бериши натижасида жиноят содир этилишининг олди олиниши;

қасддан содир этилаётган жиноятни тўхтатиши ва уни тўлиқ фош этишда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга кўмаклашиши;

фош этилмаган жиноят бўйича уни фош этишга кўмаклашувчи далилларни аниқлаши ёки уни содир этган шахслар ёхуд уларнинг қаерда эканлиги ҳақидаги маълумотларни тақдим этиши натижасида жиноятнинг фош этилиши;

қонун ҳужжатларига мувофиқ қидирув эълон қилинган шахснинг яширинган манзили ҳақида хабар бериши, уни ушлашда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга кўмаклашиши;

бедарак йўқолган шахс ҳақида берган маълумоти асосида унинг аниқланиши;

Папка с документами - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда ҳарбий пенсионерлар ишга жалб қилинади
аҳоли ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш борасидаги тарғибот-ташвиқот тадбирларида фаол иштирок этиши ва уни бевосита амалга ошириши талаб этилади.

Фуқаролар ва жамоат ташкилотларини пул маблағлари билан рағбатлантириш тегишли идоралараро комиссиялар томонидан қуйидаги миқдордаги тўловларни тўлаш йўли билан амалга оширилади:

туман (шаҳар) идоралараро комиссиялари — энг кам ойлик иш ҳақининг ўн бараваригача;

Сотрудник милиции в Узбекистане - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбек милиционерининг бўйи 5 сантиметрга қисқартирилиб, ёши 5 йилга узайтирилди
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар идоралараро комиссиялари — энг кам ойлик иш ҳақининг ўн беш бараваригача;

Республика идоралараро комиссияси — энг кам ойлик иш ҳақининг йигирма бараваригача миқдорда.

Фуқаролар ва жамоат ташкилотларининг вакиллари ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишга муносиб ҳисса қўшганлиги учун қонун ҳужжатларига мувофиқ давлат мукофотларига ҳам тавсия этилиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, жиноятчиларни тутганларга мукофот бериш анъанаси кўпроқ Ғарб давлатларида кенг тарқалган.

Янгиликлар лентаси
0