Ўзбекистонда валютафурушларга қарши кураш давом этмоқда

© REUTERS / Mukhammadsharif MamatkulovУзбекская валюта - сум
Узбекская валюта - сум - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Фарғона вилоятида қўлга олинган шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

ТОШКЕНТ, 16 янв — Sputnik. Миллий хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Фарғона вилоятида ўтказилган тезкор тадбир давомида 5 нафар валютафурушлар қўлга олинди, деб хабар қилди Sputnik мухбири.

Узбекская валюта - сум - Sputnik Ўзбекистон
Тошкент вилоятида йирик валютафуруш-рецидивист қўлга олинди

"Тезкор ходимлар Қўқон шаҳрида истиқомат қилувчи 3 нафар шахсни қўлга олишди. Жумладан, ўзининг уйида Фазлиддин Рахимов ва унинг шериклари Махсуд Латипов ва Акбар Хасанов қўлга олинди. Улар 6600 долларни 8300 сўм курс бўйича 54,7 миллион сўмга сотишга ҳаракат қилишган", — деб маълум қилишди МХХда.

Бундан ташқари, Учкўприк туманида ўтказилган тезкор тадбир давомида Алишер Комилов ва Мансуржон Файзиев қўлга олинди. Улар 7800 долларни 8240 сўм курс бўйича 64,2 миллион сўмга сотишга уринишган. Шахсий кўздан кечириш давомида Файзиев ёнидан қўшимча тарзда 585 доллар аниқланди.

Бош прокуратура ҳузурида Департамент вилоят бошқармаси қўлга олинган шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг 177-моддаси бўйича жиноий иш қўзғатилди. Тергов давом этмоқда.

Проверка долларов на подлинность - Sputnik Ўзбекистон
Наманганда МХХ қўлга олган валютафуруш 7 минг долларидан айрилди

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 2017 йил 5 сентябрдаги жисмоний шахслар банклар орқали айирбошлаш йўлга қўйилганди. Валюта сотиб олиниши тижорат банкларнинг конверсион бўлимларда халқаро тўлов карталарига туширилиши орқали амалга оширилмоқда. Ушбу карталардан фойдаланиш чет эл мамлакатларда ҳеч қандай чекловлар йўқ.

Ўтган йилнинг сентябрь-ноябрь ойларида жисмоний шахслар 727 миллион доллар сотишган. Аҳолига эса хорижий валютани тижорат банкларнинг конверсион бўлимлар орқали 5 бараварга кўп — 34 миллион доллар сотилган.

Янгиликлар лентаси
0