ТОШКЕНТ, 30 окт — Sputnik. Миллий хавфсизлик хизмати Наманган вилояти бошқармаси томонидан Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг ҳудудий бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир жараёнида навбатдаги ноқонуний валюта операциясини амалга оширишга қаратилган хатти-ҳаракатнинг олди олинди, деб хабар қилди "Ўзбекистон 24" телеканали.
Барча пул маблағлари ашёвий далил сифатида олиб қўйилган.
Валютафурушнинг сўзларига қараганда у илгари валютафурушлик билан шуғулланган бўлсада, Ўзбекистон президенти фармонидан кейин бу ишни тўхтатган, аммо сўм керак бўлгани учун ўзидаги хорижий валютани сотаётган маҳалда қўлга олинган.
Эслатиб ўтамиз, сўнгги вақтларда МХХ махсус операциялар натижасида ўнлаб ноқонуний хорижий валютаси савдоси билан шуғулланувчи шахслар қўлга олинди. Бу чора-тадбирлар натижасида республикада "валюта қора бозори" фаолиятини сезиларли камайтиришга эришилди.