МХХ Ўзбекистонни ноқонуний валютафурушлардан тозалаяпти

© Sputnik / Михаил Кутузов / Медиабанкка ўтишАҚШ доллари
АҚШ доллари - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
20 минг АҚШ долларини 8250 сўмдан пуллаётган валютафурушлар воқеа жойида МХХ томонидан қўлга олинди

ТОШКЕНТ, 12 сен — Sputnik. Ўзбекистон прокуратураси ҳузуридаги департамент ва Миллий Хавфсизлик хизмати органлари томонидан кўрилаётган тезкор чора-тадбирлар натижасида 20 минг АҚШ долларини фуқарога 8250 сўмдан пуллаётган икки ноқонуний валютафурушлар қўлга олинди.

Пул бирликлари - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда валюта "қора бозор"и илдизи билан йўқотилади
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президентининг "Валюта сиёсатини либераллаштириш тўғрисида"ги фармонида ҳуқуқ-тартибот органлари зиммасига республика ҳудудида нақд хорижий валютанинг ноқонунний айланмаси ва улар билан боғлиқ операцияларни амалга оширилишини олдини олиш вазифаси юклатилган. Аммо, президент фармонига қарамай, айрим шахслар мўмай даромад орттириш илинжида ноқонуний валюта олди-сотдисидан воз кечмоқчи эмаслигини намойиш қилмоқда.

Хусусан, фуқаролар Сардор Ғаниев ва Элдор Шарипов ноқонуний даромад олиш мақсадида чет эл валютасини айрибошлашни кўзлаб, фуқаро Бабаевага валюта маблағларини ўтказишни таклиф қилади. Улар ҳар бир АҚШ долларини 8.250 сўмдан ҳисоблаб, жами 20.000 АҚШ долларини 165,0 млн. сўмга қонунга хилоф равишда сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланади.

Ана шундай қонунбузарларнинг ноқонуний фаолиятига Ўзбекистон прокуратураси ҳузуридаги департемант ва Миллий Хавфсизлик хизмати органлари томонидан кўрилаётган тезкор чора-тадбирлар натижасида ўз вақтида чек қўйилди.

Ҳуқуқбузарлардан валюталар ашёвий далил сифатида олиб қўйилган.

Фуқаро Ғаниевнинг бошқарувида бўлган "Ласетти" русумли автомашина кўздан кечирилганда, ноқонуний муомалага киритиш учун мўлжалланган 6160 АҚШ доллари борлиги аниқланган. Ушбу пул маблағлари ҳам ашёвий далил сифатида олиб қўйилган.

Янгиликлар лентаси
0