ТОШКЕНТ, 4 сен — Sputnik. Ўзбекистон президенти Ҳукуматга жорий йил 5 сентябрдан йўлга қўйилаётган валюта сиёсати оқибатларини юмшатиш бўйича чора-тадбирлар ишлаб-чиқиш топшириғини берди, деб хабар қилинди Ўзбекистон Республикаси президенти расмий сайтида.
Президент фармонига мувофиқ, ҳуқуқ-тартибот органларига республика ҳудудида нақд хорижий валютасининг ноқонунний айланмаси ва улар билан боғлиқ операцияларни амалга оширилишининг олдини олиш вазифаси юклатилган.
Шунингдек, Мирзиёев ижтимоий аҳамиятга молик озиқ-овқат маҳсулотларининг асосий турлари нархлари устидан мониторинг ва назоратни амалга ошириш бўйича республика ва ҳудудий комиссияларга озиқ-овқат маҳсулотлари бозорларини текширишни кучайтириш йўли билан нархлар барқарорлигини таъминлашни топширган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 5 сентябрдан валюта алмаштириш ҳеч қандай чекловларсиз амалга оширилади. Яъни Мирзиёев имзолаган янги Фармонга мувофиқ Ўзбекистон жисмоний шахслари валюта алмаштириш пунктларида хорижий валютани эркин сотишлари ҳамда тижорат банклари конверсион бўлимларида хорижий валютани халқаро тўлов карталарига сотиб олиб, улардан хорижда ҳеч қандай чекловларсиз фойдаланишлари мумкин.