ТОШКЕНТ, 12 янв — Sputnik. Facebook ижтимоий тармоғи асосчиси Марк Цукерберг сайт сиёсатида юз бериши кутилаётган ўзгаришлар ҳақида эълон қилди. Маълум бўлишича, ўзгаришлар одамлар ўртасида мулоқотни мустаҳкамлаш ва таниқлик фойдаланувчилар контентини камайтиришга қаратилган.
Шунингдек, компаниялар, брендлар ва ОАВлар томонидан қўйиладиган постлар сони эса қисқартирилади ва улар томонидан қўйиладиган постлар сони ҳам "одамлар орасида муҳим алоқаларни йўлга қўйишга ёрдам бериши" керак.
"Бу сингари ўзгаришларни киритар эканман, одамлар Facebookка камроқ вақт сарфлашларидан умид қиламан, шунингдек, сайтга кириш учун важлар сони ҳам камаяди. Аммо, менинг умидларим шундан иборатки, Facebookда ўтказаётган вақтингиз янада қимматли ва фойдали бўлади. Агар биз тўғри қарор қабул қилган бўлсак, ишончим комил, бу ҳамжамият учун ҳам самарали кечиб, истиқболда бизнесимизга фақат фойда келтиради", — деб хотима қилган Цукерберг.