ТОШКЕНТ, 28 авг — Sputnik. Жаҳондаги энг йирик ижтимоий тармоқ асосчиси Марк Цукерберг иккинчи фарзанди дунёга келгани ҳақида хабар берди, деб ёзади РИА Новости.
Илгарироқ Цукерберг қизи дунёга келгач, икки ой декрет таътилини олиши ҳақида маълум қилган ва Facebook раҳбарияти бахтиёр ота-онага тўрт ой декрет таътилини тақдим этганини таъкидлаб ўтган.
Эслатиб ўтамиз, Марк Цукерберг — 33 ёшли бизнесмен, Facebook ижтимоий тармоғи асосчиси. Гарвард университетида иккинчи курсдалигида Цукерберг ўқишни ташлаган ва тўлиқ ўз бизнеси билан шуғулланишни бошлаган. 2017 йилнинг биринчи ярим йиллигида ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари сони 2,01 миллиардга етган.
2012 йилда у Присцилла Чанга уйланган, 2015 йилнинг декабрида жуфтлик илк бор ота-оналик бахтига муяссар бўлишган. Биринчи қизларининг исми Максима.