Facebook асосчиси ўз уйи учун сунъий онг яратади

© Sputnik / Рамиль Ситдиков / Медиабанкка ўтишFacebook асосчиси М.Цукерберг.
Facebook асосчиси М.Цукерберг. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Facebook ижтимоий тармоғи асосчиси тез кунда сунъий онг устида иш бошлашини маълум қилди.

 

ТОШКЕНТ, 4 янв — Sputnik. Facebook ижтимоий тармоғи асосчиси Марк Цукерберг 2016 йилда ўзига уй ишларида ва ишда яқиндан кўмак берадиган сунъий онг яратиш ниятида эканини маълум қилди.

"2016 йилда уй ишларида ва ишда менга яқиндан ёрдам берадиган оддий сунъий онг яратишни ўз олдимга мақсад қилиб қўйганман", — деб ёзади Цукерберг ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.

Цукерберг ишни бу борада замонавий технологиялар эришган ютуқларни ўрганишдан бошламоқчи.

"Сўнгра унга овозимни танишни ўргатаман. Бу унга уйдаги техникани бошқара олиши учун керак бўлади. Сунъий онг уйимга меҳмонга келган дўстларимни юзларига қараб танишни ҳам ўргатмоқчиман", — таъкидлаган Цукерберг.

Сунъий онгдан Цукерберг сервис ва янги лойиҳаларни ишлаб чиқишда ҳам фойдаланиши кутилмоқда.

Facebook асосчисининг тан олишича, у ҳар йили ўз олдига битта мақсад қўяди. Масалан, ўтган йилларда у ойига иккитадан китоб ўқишни, Шимолий Хитой тилини ўрганишни ҳамда ҳар куни янги таниш орттиришни ўз олдига мақсад қилиб қўйган. 2016 йилни эса у “сунъий ёрдамчи” ихтиросига бағишламоқчи.

 

Янгиликлар лентаси
0