Ёппасига уюштирилган дронлар ҳужуми тўхтатиб қолинди

© Sputnik / Сергей Мамонтов / Медиабанкка ўтишDubai Airshow 2017 да намойиш этилган ҳарбий дронлар
Dubai Airshow 2017 да намойиш этилган ҳарбий дронлар - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Сурияда, рождество байрами арафасида, дронларнинг ёппасига уюштирилган ҳужуми тўхтатиб қолинди.

ТОШКЕНТ, 9 янв – Sputnik. Сурияда “Хмеймим” авиабазасига уюштирилган дронларнинг оммавий ҳужуми тўхтатиб қолинди, деб хабар қилмоқда Россия Мудофаа вазирлиги.

Вылет первой группы самолетов ВКС с авиабазы Хмеймим в пункты постоянного базирования на территории России - Sputnik Ўзбекистон
Путин Суриядан Россия қўшинларини чиқаришни буюрди

Ҳарбий базанинг хавфсизлик хизмати ҳамда Тартус портида жойлашган Россия ҳарбий-денгиз флотининг техник хизмат кўрсатиш кучлари 5-6 январь тунида дронларнинг Россия авиабазасига уюштирилган оммавий ҳужумини тўхтатиб қолишга муваффақ бўлди.

Тун қоронғусида Россия ҳаво мудофааси кучлари узоқ масофадан Россия ҳарбий объектларига яқинлашиб келаётган 13та номаълум кичик жисмларни пайқашган. Номаълум жисмларда 10таси “Хмеймим” авиабазасига яна 3таси Тартусдаги моддий-техник базасига яқинлашиб келаётгани аниқланган.

Россия ҳарбий кучларининг радиоэлектрон кураш бўлинмалари ушбу учувчисиз аппаратларнинг 6тасини ўз бошқаруви остига олишга муваффақ бўлишган. Улардан учтасини авиазаба ташқарисида қўндирилган, яна учтаси қўндириш вақти портлаб кетган.

© МОМажбурий қўндирилган қўлбола дрон
Атака дронов на авиабазу Хмеймим - Sputnik Ўзбекистон
Мажбурий қўндирилган қўлбола дрон
Қолган 7та учувчисиз аппаратлар ҳарбий навбатчиликда турган “Панцырь-С” зенит пушкалари ёрдамида йўқ қилинган. Ҳужум натижасида Россия авиабазасига ҳеч қандай зарар етказилмаган.

Россия Мудофаа вазирлиги ўзининг “ВКонтакте” ижитмоий тармоғида  қўлга олинган аппаратларнинг фотосуратларини чоп этди.

© МОҚўлбола дрон энг замонавий навигация ва бошқарув қурилмалари билан жиҳозланган
Атака дронов на авиабазу Хмеймим - Sputnik Ўзбекистон
Қўлбола дрон энг замонавий навигация ва бошқарув қурилмалари билан жиҳозланган
Айни дамда мутахассислар учувчисиз аппаратлар қаерда, қандай шароитда ясалганлигини, уларда қўлланилган навигация аспоблари, портловчи моддалар ва детонаторлар таркиби, ишлаб чиқарилган мамлакати ва террорчиларга етказиб бериш каналлари ўрганилмоқда.

Уларнинг уларнинг учирилган жойи аллақачон аниқланган, бу базадан 50 км масофада бўлган ҳудуд.

Дастлабки хулосаларга кўра, террорчилар томонидан қўлланилган муҳандислик ечимлари, навигацияси ва масофадан туриб бошқариш услуби, бомба ташлаш механизми ва бошқалар – юқори техник ривожланиш даражасига эга бўлган, фақат бир неча мамлакатга хосдир.

© МОУчувчисиз аппаратларга ўрнатилган қўлбола бомбалар
Атака дронов на авиабазу Хмеймим - Sputnik Ўзбекистон
Учувчисиз аппаратларга ўрнатилган қўлбола бомбалар
Мудофаа вазирлиги хабарига кўра, бундай ҳужумлар 100 км гача бўлган масофадан туриб, дунёнинг исталган мамлакатига қарши амалга оширилиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, бу охирги бир неча кун ичида террорчилар томонидан Россия ҳарбий базасига уюштирилган иккинчи ҳужумидир. Янги йил оқшоми "Хмеймим" минмётдан ўққа тутилган ва икки нафар аскар қурбон бўлган эди.

Янгиликлар лентаси
0