ТОШКЕНТ, 11 дек — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин Суриядаги Россия ҳарбий контингентининг каттагина қисмини чиқаришга буйруқ берди. Путин бу ҳақда Суриянинг Хмеймим шаҳрида ҳарбийлар билан учрашуви давомида маълум қилган, деб хабар қилди РИА Новости.
Путин Россия ҳарбийлари топшириқларни аъло даражада бажарганликларини, ҳақиқий жасорат, қаҳрамонлик ва профессионаллик кўрсатганликларини эътироф этиб, ҳарбийлар ўз яқинлари ёнига ғалаба билан қайтишаётганини қўшимча қилди.
"Сизларни она ватан кутмоқда, ўртоқлар. Оқ йўл. Барчангиздан хизмат учун миннатдорман", — деди Россия президенти.
Путин Сурияда террорчиларга қарши кураш давом этишини таъкидлади.
"Агар террорчилар яна бош кўтарса, биз уларга улар ҳали кўрмаган зарбаларни берамиз", деди Россия президенти.