ТОШКЕНТ, 9 янв – Sputnik. Андижондаги "Боғи Бобур" дам олиш масканида катта ҳажмдаги ободонлаштириш ишлари бажарилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Туризмни ривожлантириш Давлат қўмитаси раисининг Туркиядан жалб қилинган маслаҳатчиси Содиқ Бадак иштирокида Андижонда бўлиб ўтган йиғилишда айтилди, деб ёзади "Халқ сўзи" нашри.
5 Декабр 2017, 19:39
Қайд этилишича, боғда Бобур чойхонаси қад ростлайди, мавжуд музей эса янада кенгайтирилади.
Бу ерда Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг Ҳиндистондаги қароргоҳини эслатувчи дам олиш жойи ҳамда Шоҳ Жаҳон Аграда бунёд эттиришни орзу қилган қора рангдаги Тож Маҳал қурилиши режалаштирилган.
Маълумот учун, ҳозирги кунда вилоятда 300 дан зиёд сайёҳлик объекти мавжуд бўлиб, улардан 20 таси бўйича туристик йўналишлар ишлаб чиқилган.