ТОШКЕНТ, 5 дек — Sputnik. Ўзбекистонда тадбиркорлар ва фуқаролар учун туризмга тааллуқли масалалар бўйича 24 соат давомида ишлайдиган маълумот маркази ишга тушди. Бу ҳақда Ўзбекистон Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати маълум қилди.
Ушбу соҳага алоқадар масалалар бўйича +998 71 200-00-88 рақамига боғланиш мумкин.
Ўзбекистон президентининг "Консуллик тарифларига ўзгариш киритиш тўғрисидаги" янги қарорига биноан, чет эллик туристлар учун янги виза тури жорий этилди.
Янги визанинг амал қилиш муддати 30 кун бўлади. Олдин сайёҳлар учун 7 ёки 15 кунлик визалар берилар эди. Виза расмийлаштириш харажатлари 60 доллардан 40 долларгача туширилди.