ТОШКЕНТ, 8 янв — Sputnik. Самарқанд вилояти ҳокими Туробжон Жўраев Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг парламентга қилган мурожаатномасига доир фикрларини билдирар экан, ҳокимларга берилган ваколат бу юксак масъулият ва мажбурият эканлигини қайд этди, деб хабар қилмоқда Спутник Ўзбекистон мухбири.
Мурожаатномада ҳар бир йўналиш бўйича белгиланган вазифалар, топшириқлар, Конституциямизда белгиланган тамойиллардан келиб чиққан.
Жумладан, Мурожаатномада вилоят, туман, шаҳар ҳокимлари Президентнинг жойлардаги вакиллари сифатида эслатилиши ҳам Бош Қонунимизда аниқ белгилаб қўйилган.
Президентимизнинг биз, ҳокимларга кенг ваколатлар бериши бу, аввало, юксак масъулият ва мажбуриятдир. Бундай ваколатга эга бўлган раҳбар ўша ҳудуддаги барча соҳалар учун, ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар натижаси учун жавобгардир ва бу ҳақда доимий равишда халқимизга ҳисобот бериб боришимиз лозим. Буни ҳар бир ҳоким унутмаслиги керак", — дейди Жўраев.