Қаршида ўзи иштирок этган беҳаё лавҳаларни телефонида сақлаб келган қиз жазоланди

© Kaboompics_comСотовый телефон
Сотовый телефон - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Унинг "Samsung" маркали телефони хотирасида 134 дона порнографик мазмундаги видеолавҳа борлиги аниқланди

ТОШКЕНТ, 7 янв – Sputnik. "Москва-Қарши" йўналишидаги 624-сонли авиарейс билан ушбу аэропортда парвозини якунлаган Қарши шаҳрилик 18 ёшли фуқаро Ольга Богдасарова (исм-фамилиялар ўзгартирилган) юклари божхона назоратидан ўтказилганида унинг "Samsung" маркали телефони хотирасида 134 дона порнографик мазмундаги видеолавҳа борлиги аниқланди. Бу ҳақда Қашқадарё вилояти божхона бошқармаси ахборот хизмат хабар берди.

Смартфон - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбек божхоначилари 67,8 мингдан ортиқ беҳаё материалларнинг олиб кирилишига чек қўйишди

"Ачинарлиси шундаки, мазкур телефон хотирасидан Ольга ўзининг беҳаё хатти-ҳаракатларини йиллар давомида тасвирга олиб сақлаб келаётган бир нечта видеолавҳа ҳам жой олган экан. Қизиқ, Ольганинг бу ишлари, юриш-туришидан ота-онасининг хабари йўқми? Назорат қилмаганми?", дейилади хабарда.

Тегишли суд идорасининг қарорига кўра, юқоридаги ҳуқуқбузарлик ҳолатларини содир этган Ольга Богдасаровага нисбатан жарима жазоси белгиланди. Ҳуқуқбузарлик ашёси ҳисобланган телефон аппарати давлат эгалигига ўтказилди ҳамда унинг хотирасидаги беҳаё лавҳалар белгиланган тартибда йўқ қилиниши таъминланди.

Маълумот берилишича, жорий йилнинг ўтган даврида Қашқадарё вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан 81 та ҳолатда 8 минг 701 дона порнографик мазмундаги видеолавҳа, карта ва суратларнинг божхона чегаралари орқали Ўзбекистонга олиб кирилишининг олди олинган.

Янгиликлар лентаси
0