Сергели туманида лифт ичида қолиб кетганлар қутқариб олинди

© Sputnik / Владимир Федоренко / Медиабанкка ўтишРабота лифта в одном из московских домов
Работа лифта в одном из московских домов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Сергели-5 даҳасидаги кўп қаватли уйнинг лифти тўхтаб қолган, лифт ичида беш нафар киши қолиб кетган

ТОШКЕНТ, 7 янв – Sputnik. Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ходимлари Сергели туманидаги кўп қаватли уйнинг лифти ичида қолиб кетган фуқароларни қутқариб олишди. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати хабар берди.

Янги йил байрами - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ФВВ Янги йил байрами олдидан профилактик тадбирлар ўтказмоқда

Хабарда айтилишича, 5 январь куни соат 05:06 да Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси навбатчи диспетчерига техник носозликлар туфайли Сергели-5 даҳасидаги кўп қаватли уйнинг лифти тўхтаб қолганлиги, лифт ичида эса беш нафар киши қолиб кетганлиги маълум қилинган.

“Қутқарувчилар зудлик билан айтилган манзилга етиб бориб, 3- ва 4-қаватлар орасида тўхтаб қолган лифт ичидан фуқароларни чиқариб олдилар. Қутқарувчиларнинг ўз вақтида кўрсатган ёрдамлари натижасида ҳеч ким жабрланмади”, дейилади хабарда.

Янгиликлар лентаси
0