Жиноят иши бўйича жарима ундириш учун ҳужжатлар 3 кун муддатда юборилади

© Sputnik / Андрей Старостин / Медиабанкка ўтишСудебный молоток, архивное фото
Судебный молоток, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ҳужжатларни юбориш муддати - суднинг қарори қонуний кучга кирган ёки иш апелляция инстанцияси судидан қайтарилган кундан эътиборан 3 кундан кечиктирилмайди

ТОШКЕНТ, 7 янв — Sputnik. Ўзбекистон Жиноят-процессуал кодексининг 531-моддасига тузатишлар киритилди, деб хабар қилди "Халқ сўзи" нашри.

Узбекские милиционеры - Sputnik Ўзбекистон
Формали кийим-бошларни қонунга хилоф равишда кийганлар жазоланади
Хабарга кўра, ҳукмнинг жарима солишга ва бошқа мулкий ундиришларга тааллуқли қисмини ижро этиш учун ижро варақалари ёки уларнинг дубликатлари маҳкумнинг яшаш жойидаги ёхуд жазони ўташ жойидаги, шунингдек маҳкумнинг мол-мулки турган жойдаги давлат ижрочиларига юборилади.

Ҳужжатларни юбориш муддати — суднинг қарори қонуний кучга кирган ёки иш апелляция инстанцияси судидан қайтарилган кундан эътиборан 3 кундан кечиктирилмайди.

Кўрсатилишича, ҳужжатлар биринчи инстанция суди томонидан юборилади.

Қонун "Халқ сўзи" газетасида эълон қилинган ва 5.01.2018 йилда кучга кирди.

Янгиликлар лентаси
0