ТОШКЕНТ, 6 янв – Sputnik. Ўзбекистон Маъмурий жавобгарлик кодекси 209−1-моддага билан тўлдирилди. Унга кўра формали кийим бошни қонунга хилоф равишда кийиш учун жазо чоралари белгиланди.
«Тасдиқланган намунадаги ҳарбий, идоравий ва махсус формали кийим-бошни бундай ҳуқуққа эга бўлмаган шахслар томонидан кийиб юриш формали кийим-бошни мусодара қилиб, энг кам иш ҳақининг икки бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади», — дейилади моддада.
Янги қонун Ўзбекистон президенти томонидан имзоланиб расман элон қилинган кундан бошлаб кучга кирди.