ТОШКЕНТ, 6 дек — Sputnik. 2017 йил 28 декабрда Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбеккино" Миллий агентлиги фаолиятини ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори қабул қилинди.
Агентлик тизимига кирувчи:
"Ўзбекистон Республикаси илмий-оммабоп ва ҳужжатли фильмлар киностудияси" МЧЖни "Ҳужжатли филмлар киностудияси" Давлат унитар корхонасига айлантирилади. "Ёшлар тажриба-ижодий 5-студияси" Давлат корхонасини "Ёшлар ижодий тажриба студияси" Давлат унитар корхонаси сифатида қайта номлаш кўзда тутилган.
Қарорда, "Ўзбеккино" Миллий агентлиги — кинематография соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширувчи давлат бошқаруви органи ҳисобланиши алоҳида қайд этилган ва унинг ташкилий тузилмаси, Низоми, Ўзбекистон киноарбоблари ижодий уюшмаси Устави тасдиқланган.
Ушбу қарорнинг қабул қилиниши билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорлари ўз кучини йўқотди, дейилган "Ўзбеккино" хабарида.