“Ўзбекфильм”нинг биринчи тўлиқ метражли мультфильми 12 декабрда экранларга чиқади

Oбуна бўлиш
Янги мультфильм 3 йил давомида суратга олинган. Картина бюджети 2 млрд сўм.

ТОШКЕНТ, 11 дек – Sputnik. “Ўзбекфильм”нинг  биринчи тўлиқ метражли мультфильми 12 декабрда экранларга чиқади, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.

“Қуёш юртининг паҳлавони” деб номланган картина ўзбек халқ эртаклари мотивлари асосида суратга олинган. Фильмда уч оғайни ботирлар, гўзал малика, икки бошли аждарҳо ва ялмоғиз кампир каби персонажлар бор.

Бу “Ўзбекфильм” томонидан суратга олинган биринчи тўлиқ метражли мультфильмб бўлиб, унга 3 йил вақт ва 2 млрд сўм маблағ сарфланган.

 

Янгиликлар лентаси
0