Ўзбекистонда ажинларга қарши самарали восита ишлаб чиқарилади

© Sputnik / Кирилл Каллиников / Медиабанкка ўтишДевушка смотрится в зеркало
Девушка смотрится в зеркало - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Хорижда ланолин ишлаб-чиқиш жараённи яқиндан ўрганиб келган ўзбек тадбиркорлари Бойсун туманида замонавий технология ўрнатиш истагини билдирдилар. Янги йилнинг дастлабки кунларидан унинг бизнес-лойиҳаси тайёрланмоқда

ТОШКЕНТ, 6 янв — Sputnik. "Бойсун-фарм" эркин иқтисодий зонасида қўй жунидан фармацевтика саноати учун ноёб хомашё — ланолин субстанциясини ишлаб чиқариш йўлга қўйилади, деб хабар берди Ўзбекистон Ҳукумат портали.

"Бойсун-фарм" эркин иқтисодий зонаси раҳбари М.Очилов сўзларига кўра, бу модда саноқли давлатлардагина ишлаб чиқарилади.

Перец красный острый - Sputnik Ўзбекистон
Қорақалпоғистонда пахта ўрнига қизил қалампир экилади
"Бойсун туманида ҳам сифатли, арзон ланолин субстанциясини ишлаб чиқариш учун етарли хомашё мавжуд. Маълумки, қўй териси остидаги безлар нафақат ёғ, балки ёғсимон модда — ланолин ҳам ишлаб чиқаради. Тери устига чиққан ёғ орқали ушбу модда қўй жунига ёпишади. Махсус технология ёрдамида ювилган жундан ланолин ажратиб олиниб, ҳидини кетказиш учун қайта ишлов берилади. Хорижда бу жараённи яқиндан ўрганиб келган тадбиркорларимиз Бойсун туманида замонавий технология ўрнатиш истагини билдирди. Янги йилнинг дастлабки кунларидан унинг бизнес-лойиҳаси тайёрланмоқда. Бу чиқитсиз технология бўлиб, ланолини ажратиб олинган жундан халқ хўжалиги учун зарур кигиз тўқилади", — деган Очилов.

Мутахассисларнинг фикрича, ланолин инсон терисига тез шимилиш хусусияти билан фармацевтика ва парфюмерия саноати учун зарур хомашё ҳисобланади. Шу боис ундан фармацевтикада шамча ва суртмалар тайёрлашда бириктирувчи модда сифатида кенг ишлатилади.

Эслатиб ўтамиз, ланолин — тери сатҳини яхшилайди, уни юмшатади. Шунингдек, ланолин теридаги ажинларга, қарилик аломатларига қарши курашувчи кремлар таркибида ҳам бўлади.

Янгиликлар лентаси
0