ТОШКЕНТ, 5 янв – Sputnik.GM Uzbekistan компанияси томонидан Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган енгил автомобиллар учун акциз солиғи 27 %дан 5 %гача камайтирилди, дейилган Шавкат Мирзиёевнинг 29 декабрь куни эълон қилинган 3454-сонли қарорида.
Ушбу чора натижасида автомобиллар нархи тушиш тушиши ёки тушмаслиги — бу компаниянинг бугунги кундаги рентабеллик даражасига боғлиқ. Биринчи навбатда, ушбу чора автомобил нархларини бугунги кун даражасида сақлаб қолишга қаратилган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ҳукумати 5 сентябрда хорижий валюталар давлат курсини бозор курси даражасига қадар ошганидан кейин, аҳолига сотилаётган ёнилғи нархининг кескин ошиб кетмаслиги учун бензин, дизель ва авиация ёнилғиси устига қўйиладиган акциз солиқларини ҳам бекор қилган эди.