GM Uzbekistan ўз автомобиллари нархини оширмайди

© Новости УзбекистанаGM Uzbekistan автомобиллари қай тарзда ишлаб чиқарилади
GM Uzbekistan автомобиллари қай тарзда ишлаб чиқарилади - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Автомобил нархлари мамлакатда чет эл валютасининг эркин конвертациясига доир қонун қабул қилинган вақтда қандай бўлган бўлса, худди ўша миқдорда сақлаб қолиниши маълум қилинмоқда

ТОШКЕНТ, 5 сен — Sputnik. GM Uzbekistan компанияси сўм девальвациясидан сўнг ўз автомобилларини нархини оширмаслигини маълум қилди, деб хабар берди Sputnik мухбири автоишлабчиаарувчи матбуот-хизматига таянган ҳолда.

На автостоянке возле завода General Motors - Sputnik Ўзбекистон
GM Uzbekistan: машина сотуви ҳақидаги ҳар бир мурожаат қатъий назоратда
"2017 йил 5 сентябрга қадар автомобиллар учун тўлов ва етказиб бериш шартномаларда кўрсатилган талаблар, нарх ва муддат бўйича қатъий амалга оширилади", — дейилади компания хабарида.

Шу билан бирга автомобиллар чакана нархи юридик ва жисмоний шахслар учун мамлакатда эркин конвертация чора-тадбирлари жорий қилинган кунгача қандай бўлган бўлса ўша даражада сақлаб қолинади.

Шунингдек, 2017 йил 5 сентябрдан бошлаб GM Uzbekistan маҳсулотлари фақатгина миллий валюта — сўмда баҳоланади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг ўтган дам олиш кунларида валюта сиёсатини либераллаштириш бўйича дастлабки чора-тадбирлар тўғрисидаги Фармонни имзолаган эди. Ҳужжатга мувофиқ эндиликда жисмоний шахсларга чет эл валютасини олиш ва сотиш тартиблари соддалаштирилиши назарда тутилганди.

Куни кеча Ўзбекистон Марказий банки бир доллар қийматини 8100 сўм этиб белгилади. Ўтган ҳафтада МБ маълумтлари бўйича бир доллар баҳоси 4210 сўм 35 тийинни ташкил қилган эди.

Янгиликлар лентаси
0