Қашқадарёнинг икки туманидаги 20 мингдан ортиқ хонадонда чироқ ўчмайдиган бўлди

© Sputnik / Виталий Тимкив / Медиабанкка ўтишЭлектрическая подстанция
Электрическая подстанция - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Косон тумани Раим Сўфи номидаги маҳалла фуқаролар йиғинида умумий қуввати 32 мегаватт бўлган “Турон” подстанцияси ва 28 километр узунликда 2 занжирли 110 кВт.ли ҳаво линияси қурилиб, фойдаланишга топширилди

ТОШКЕНТ, 3 янв – Sputnik. Қашқадарё вилоятининг Косон тумани Раим Сўфи номидаги маҳалла фуқаролар йиғинида умумий қуввати 32 мегаватт бўлган “Турон” подстанцияси ва 28 километр узунликда 2 занжирли 110 кВт.ли ҳаво линияси қурилиб, фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ҳукумат портали ЎзАга таяниб хабар берди.

Установка опор для воздушной линии электропередачи - Sputnik Ўзбекистон
Косонсой сув омборига туташ ҳудуддаги маҳаллада электр тармоғи қайта тикланди

Хабарга кўра, Косон туманидаги Раим Сўфи, Ёдгор, Алатўн, Хўжақудуқ, Алачабоп, Бўрихона, Яккасарой, Ўйрот, Карракли қишлоқлари аҳолиси узоқ йиллардан буён электр токи етишмаслигидан қийналиб келарди. Раим Сўфи номидаги маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида 1975 йилда қурилган подстанция жисмонан ва маънан эскирган ва ўтган йиллар мобайнида қишлоқлар кенгайиб, аҳоли сони ортгани ҳисобига мавжуд эҳтиёжни умуман қондира олмаётган эди.

“Умумий қиймати 30 миллиард сўмдан зиёдни ташкил этган мазкур лойиҳанинг амалиётга татбиқ этилиши натижасида Косон ва Чироқчи туманларидаги 20 мингдан ортиқ хонадон, “Шўртаннефтгаз” масъулияти чекланган жамиятига қарашли нефть қудуқлари ҳамда ҳудуддаги 100 дан ортиқ бошқа юридик истеъмолчиларни узлуксиз электр энергияси билан таъминлаш имконияти яратилди”, дейилади хабарда.

Янгиликлар лентаси
0