ТОШКЕНТ, 19 дек — Sputnik. Косонсой сув омборига туташ ҳудудда жойлашган “Ёшлик” маҳалласида яшовчи Ўзбекистон фуқаролари янги 2018 йилни электр энергиясининг ёрқин нурлари ва иссиқлигида кутиб оладилар. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар берди.
Қирғизистон раҳбарининг топшириғига биноан ушбу аҳоли пунктига электр энергиясини узатиш тармоғи қайта тикланди.
Таъкидланишича, бу 2017 йилнинг 13-14 декабрь кунлари Тошкент шаҳрида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Қирғизистон президенти Сооронбай Жеэнбеков ўртасида олий даражадаги музокаралар давомида эришилган келишувларнинг амалга оширилиши натижасида рўёбга чиқди.