ТОШКЕНТ, 2 янв — Sputnik. АҚШ президенти Дональд Трампнинг Исломобод шаънига ёғдирган танқидидан кейин Покистон ТИВ мамлакатдаги америка элчисини чақиртирди, деб хабар қилади маҳаллий News International нашри манбаларга таянган ҳолда.
Сал олдин Трамп ўзининг Twitterида АҚШ Покистонга молиявий ёрдам юбориб турганини, лекин Ислмобод терроризмга қарши курашда ёрдам бермагани, балки Афғонистондан борган террорчиларни яшириб келганлиги ҳақида ёзган эди. Америка етакчиси бошқа бу қайтарилмайди, деб ваъда берганди.
Душанба куни Fox News телеканали Оқ Уйдаги Миллий хавфсизлик хизматидаги манбасига таянган ҳолда АҚШ ҳукумати Покистонга бу йил терроризмга қарши кураш учун ажратилиши режалаштирилган 255 миллион долларни бермасликка қарор қилгани ҳақида хабар берган.
МХХ вакили сўзларига кўра, Трам маъмурияти "Покистон билан ҳамкорлик даражасини баҳолашда давом этади".