ТОШКЕНТ, 1 янв — Sputnik. АҚШ Покистонга молиявий ёрдам юбориб турган, аммо у терроризмга қарши курашда ёрдам бермаган, балки Афғонистондан бўлган жангариларга паноҳ берган, "бошқа бу қайтарилмайди", дея баёнот қилди АҚШ президенти Дональд Трамп.
"АҚШ аҳмоқона тарзда сўнгги 15 йил давомида Покистонга 33 миллиард доллардан зиёд маблағни ўтказиб берди, улар эса бизга ёлғон ва фириб билан жавоб қайтардилар, улар бизнинг раҳбарлар аҳмоқ деган хаёлга бордилар. Улар биз Афғонистонда овлаб юрган террорчиларга бошпана бермоқда, ва деярли ёрдам кўрсатмаяпти. Етар!", — деб ёзган Трамп ўзининг Twitterида.
АҚШ президенти илгарироқ ҳам, агар Покистон унинг ҳудудида бошпана топган террорчиларга қарши курашмаса "кўп нарса йўқотиши" ҳақида айтиб ўтган эди.