Россия ва Покистон ҳарбий ўқув-машғулотлари ўтказишди

© ЮВОДружба-2017, Российко-Пакистанские учения
Дружба-2017, Российко-Пакистанские учения - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россиянинг Карачаево-Черкессск Республикасида бўлиб ўтган "Дўстлик-2017" ҳарбий ўқув-машғулотларига Покистондан 200га яқин ҳарбийлар иштирок этди.

ТОШКЕНТ, 27 сен — Sputnik. Россиянинг Жанубий округ ҳарбийлари “Дўстлик-2017” ўқув-машғулотлари давомида Покистонлик аскарлар билан тоғли ҳудудда жанг қилишни машқ қилишди ва Покистон ҳарбийларига Россия қурол-яроқларини намойиш қилишди.

“Карачаево-Черкесск Республикасида “Дўстлик-2017” Россия-Покистон ҳарбий ўқув-машғулотлари давомида Жанубий округ ҳарбийлари Покистонлик ҳамкасабаларига ўз қурол яроғларини, ҳарбий кийим-анжомни, тоғ ва альпинистик ускуналарни намойиш қилишди”, — деди Жанубий ҳарбий округ матбуот хизмати раҳбари полковник Павел Астафьев.

Астафьев айтишига қараганда, меҳмонларлга 100га яқин қурол-яроғ намуналари намойиш қилинган. Ёғоч қинли Стечкин автоматик пистолети, “Дублон” саперлар ҳимоя кийими, юз метрдан снайпер винтовкасидан ҳимоя қлувчи 6-ҳимоя даражали бронежилет Покистон ҳарбийларида энг катта қизиқиш уйғотди. 

Флаг Пакистана - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонга Покистон Қуролли кучлари делегацияси ташриф буюрди

“Дўстли-2017” ҳарбий ўқув-машғулотлари денгиз сатҳидан 2,3 минг метр баландликда ўтказилмоқда. Икки мамлакат ҳарбийлари тоғли шароитларда шартли жанговар вазифалари бажариш,  шартли террорчиларни йўқ қилиш каби машғулотларни биргаликда ўтказишмоқда. “Дўстлик-2017” ўқув-машғулотлари ушбу йилнинг 4 октябрига қадар давом этади.

Эслатиб ўтамиз, охирги вақтларда АҚШ ва Покистон орасида муносабатлар ёмонлашиб бормоқда. Бунга бир неча сабаблар бор. Биринчидан АҚШ янги президенти Дональд Трам Покистонни ўз ҳудудида террорчиларни яширишда айблаган бўлса, иккинчидан Хитойнинг Покистондаги таъсири жуда кучлилигидир. Бундай вазиятда Покистонга янги ҳарбий ҳамкорлар керак, албатта. Бундан буён Покистон ўз қуролли кучларини жиҳозлашда Россия ҳарбий маҳсулотларига назар солса ажаб эмас.

Янгиликлар лентаси
0