Петербургда cодир бўлган портлаш ташкилотчиси ва ижрочиси қўлга олинди

© Sputnik / Konstantin Chalabov / Медиабанкка ўтишA car of the Investigative Committee is seen parked outside Novgorod Region legislature
A car of the Investigative Committee is seen parked outside Novgorod Region legislature - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россия Тергов қўмитаси терговчилари Петербургдаги савдо дўконида содир этилган портлашни уюштириш ва ижро этишда айбланаётган шахсни ҳибсга олинишини талаб қилади

ТОШКЕНТ, 31 дек — Sputnik. Россия Федерал хавфсизлик хизмати (ФХХ) Санкт-Петербург "Перекресток" савдо дўконида портлашни ташкиллаштирган ва ижро этган шахсни қўлга олди, деб хабар қилди ушбу хизмат матбуот хизмати.

В операционном блоке - Sputnik Ўзбекистон
Петербургдаги портлашда жабрланган ўзбекистонлик операция қилинади

"ФХХ 2017 йилда 30 декабр куни ўтказилган тезкор қидирув чора-тадбирлар давомида Санкт-Петербургдаги "Перекресток" савдо дўконида қўлбола ясалган портлаш қурилмани тайёрлаган ва портлашни ижро этган шахс аниқланиб, у қўлга олинди", — дейилган хабарда.

Айбланаётган шахс Россия Тергов қўмитасига келгуси тергов ҳаракатларни амалга ошириш юбориш учун топширилган.

Ҳозирги вақтда терговчилар айбланаётган шахсни сўроқ қилишмоқда.

Терговчилар уни ҳибсга олиш бўйича қарор тайёрланмоқда, деб маълум қилди РИА Новости Тергов қўмитаси расмий вакили Светлана Петренкога таянган ҳолда.

Сотрудники полиции на станции московского метро - Sputnik Ўзбекистон
Петербургдаги портлашда жабрланганлар орасида Ўзбекистон фуқароси ҳам бор

Бир қатор ОАВ маълумотларига кўра, қўлга олинган шахс руҳий хасталиклар диспансерида ҳисобда турган.

Эслатиб ўтамиз, 27 декабр куни Россиянинг Санкт-Петербург шаҳридаги "Перекресток" савдо магазинида портлаш содир бўлди. Портлашда жами 13 киши жароҳатланган бўлиб, олти киши касалхонага ётқизилган.

Пайшанба куни Россия президенти Владимир Путин бу содир этилган ҳолатни теракт деб атади.

Янгиликлар лентаси
0