Петербургдаги портлашда жабрланган ўзбекистонлик операция қилинади

© Sputnik / Сергей Пятаков / Медиабанкка ўтишВ операционном блоке
В операционном блоке - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Портлашда жами 13 киши жароҳатланган бўлиб, олти киши касалхонага ётқизилган

ТОШКЕНТ, 28 дек – Sputnik. "Перекресток" магазинидаги портлашда жабрланганлар ётқизилган Александровск касалхонаси шифокорлари жабрланганлардан бири, Ўзбекистон фуқаросини операция қилишга тайёрланишмоқда, деди журналистларга касалхона бош врачи ўринбосари Александр Чикин.

Сотрудники полиции на станции московского метро - Sputnik Ўзбекистон
Петербургдаги портлашда жабрланганлар орасида Ўзбекистон фуқароси ҳам бор

"Қорин бўшлиғига жароҳатловчи унсур кирган, тез орада операция ўтказилади", — деди у.

Чикин компьютер томографияси текшируви натижаларига асосланиб бу унсур ташқи кўринишидан гайкага ўхшашлигини айтди.

"Барча беморлар тез вақтда даволаниб шифохонадан чиқади деб умид қиламан", деди Чикин деб ёзади РИА Новости.

Эслатиб ўтамиз, 28 декабр куни Россиянинг Санкт-Петербург шаҳридаги "Перекресток" савдо магазинида портлаш содир бўлди. Жабрланганлар орасида 1957 йилда туғилган Ўзбекистон фуқароси Иврикул Аликулов бор.

Портлашда жами 13 киши жароҳатланган бўлиб, олти киши касалхонага ётқизилган.

Янгиликлар лентаси
0