ТОШКЕНТ, 31 дек — Sputnik. 2018 йилда Иккинчи жаҳон уруши давридан буён энг ёмон инсонпарварлик инқирозларидан бири рўй бериши мумкин, деб хабар қилмоқда The Telegraph Буюк Британиянинг халқаро тараққиёт бўйича Давлат котиби Пенни Мордаунт.
Илгарироқ БМТ Иккинчи жаҳон уруши тугаганидан буён энг йирик инсонпарварлик инқирози юз бергани ҳақида баёнот қилган эди. Ташкилот хабарига кўра, бир неча давлатларда 20 миллиондан зиёд киши оч ва инсонпарварлик ёрдамига муҳтож.
"2017 йил энг даҳшатли инсонпарварлик инқирозлари йили бўлган бўлсада, 2018 йил янада ёмон келиши мумкин", — деб таъкидлаган Мордаунт хоним.
"2017 йил энг даҳшатли инсонпарварлик инқирозлари йили бўлган бўлсада, 2018 йил янада ёмон келиши мумкин", — деб таъкидлаган Мордаунт хоним.
Нашр, шунингдек, Буюк Британия халқаро тараққиёт Вазирлиги инсонпарварлик инқирози оқибатларини бартараф этиш учун БМТ жамғармасига қўшимча 21 миллион доллар ажратишини айтиб ўтган.
Кутилишича, бу маблағлар, 13 миллион кишининг санитар аҳволини яхшилаш ва уларни сув билан таъминлашга сарфланади, яна тўққиз миллион киши Британия вазирлигининг қўшимча ёрдами туфайли озиқ-овқатлар билан таъминланади.