ЕОИИ фуқаролари Россияда чет эл "права"лари билан ҳайдовчи бўлиб ишлашлари мумкин

© Sputnik / Владимир Федоренко / Медиабанкка ўтишВодитель автобуса, архивное фото
Водитель автобуса, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бундан ташқари, лойиҳа амал қилиш муддати кўрсатилмаган чет эл ҳайдовчилик гувоҳномалари билан боғлиқ ҳуқуқий муаммоларни ҳал этишни назарда тутади

ТОШКЕНТ, 31 дек — Sputnik. Евроосиё иқтисодий иттифоқига аъзо давлатлар фуқароларига 2018 йилнинг 1 июль санасидан бошлаб Россияда улар эга миллий ҳайдовчилик гувоҳномалари асосида ҳайдовчи бўлиб ишлашларига рухсат берилиши мумкин. Тегишли қонунчилик лойиҳаси Россия ИИВ томонидан ишлаб чиқилмоқда.

Работа такси в Москве - Sputnik Ўзбекистон
Россияда ҳайдовчилар “профессионал” ва “ҳаваскор"ларга бўлинади
Ўзгаришлар ЕОИИ мамлакатлари фуқароларига "тадбиркорлик ва транспорт воситалари бошқаруви билан боғлиқ меҳнат фаолиятини амалга оширишда" чет эл ҳайдовчилик гувоҳномалари асосида траспорт воситаларини бошқариш имконини беради.

Бундан ташқари, лойиҳа амал қилиш муддати кўрсатилмаган чет эл ҳайдовчилик гувоҳномалари билан боғлиқ ҳуқуқий муаммоларни ҳал этишни назарда тутади.

Ҳужжатга кўра, Россия Федерацияси ҳудудида доимий яшовчи чет эл миллий гувоҳномасига эга шахслар Россия ҳудудида доимий яшаш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат олинган санадан олти ой ўтгач ёхуд мамлакатга кирган кундан эътиборан олти ой ўтиши билан ушбу гувоҳномалар ҳақиқий эмас, деб топилади.

ЕАЭС(ЕОИИ) — бу Божхона иттифоқи ва ягона иқтисодий ҳудуд доирасида ташкил қилинган халқаро интеграцион иқтисодий уюшмадир. У 2015 йилнинг 1 январидан ишга тушди. Ҳозир ЕОИИнинг аъзолари бу Россия, Арманистон, Белоруссия, Қозоғистон ва Қирғизистондир.

Янгиликлар лентаси
0