ТОШКЕНТ, 26 ноя – Sputnik. Россия транспорт вазирлиги ҳайдовчиларни тайёрлаш борасида улкан ислоҳотларни режалаштирмоқда, деб хабар қилмоқда Коммерсант нашри.
Масалан, келажакда ҳаваскор “В” категорияга эга бўлган ҳайдовчи таксичи ёки кичик юк автомобили ҳайдовчиси бўлиб ишлай олмайди. Бунинг учун у “В1” профессионал категориясини олиши керак бўлади.
Ушбу ўзгаришлар Россия Бош вазири ўринбосари Игорь Шувалов ташаббуси ва Россия президенти Владимир Путин назорати остида амалаг оширилмоқда. Ислоҳотларнинг асосий мақсади – профессионал ҳайдовчилар тайёрлов даражасини ошириш ва йўлларда хавфсизлик даражасини сезиларли ошириш.
Ушбу қонун қабул қилинганидан кейин айрим МДҲ мамлакатлари фуқароларини ҳайдовчиликка қабул қилиш борасида қабул қилинган чекловлар ҳам олиб ташланади, дейилган хабарда.
Эслатиб ўтамиз, Россияда 2016 йилда ЙТҲларда 20 мингдан ортиқ киши қурбон бўлган эди. Ушбу кўрсатгич йил сайин камайиб бораётган бўлсада, Европа мамлакатлари билан солиштирганда ҳалигача анча юқори даражада.