Ўзбекистон ўз эшикларини очмоқда - The New York Times

© Прес-служба президента РУзПрезидент Узбекистана Шавкат Мирзиёев
Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Қайд этилишича, Жаҳон банкининг бизнес юритиш шароитларининг қулайлигига баҳо берадиган Doing Business рейтингида Ўзбекистон 190 мамлакат ичида 74-ўринни эгаллаб, Хитой ва Украинани ортда қолдирди

ТОШКЕНТ, 30 дек – Sputnik. АҚШнинг "The New York Times" нашри 2017 йил 27 ноябрь куни "Ўзбекистон ўз эшикларини очмоқда" сарлавҳали мақола эълон қилди, деб хабар берди Ўзбекистон президенти матбуот хизмати. Унда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев иқтисодиётни ислоҳ этишни бошлагани таъкидланган.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёев - йил одами

"Жаҳон банки 2017 йилда Ўзбекистон бизнес юритиш шароитларни сезиларли даражада енгиллаштирган ўнта давлат қаторига киргани ҳақида хабар бериб, корхоналарни рўйхатдан ўтказиш, қурилишга рухсат олиш, миноритар инвесторларни ҳимоя қилиш, солиққа тортиш ва электр таъминоти тизимига улаш соҳаларида амалга оширилган ислоҳотларни қайд этди", дейилади хабарда.

Қайд этилишича, Жаҳон банкининг бизнес юритиш шароитларининг қулайлигига баҳо берадиган Doing Business рейтингида Ўзбекистон 190 мамлакат ичида 74-ўринни эгаллаб, Хитой ва Украинани ортда қолдирди.

Янгиликлар лентаси
0