Шавкат Мирзиёев - йил одами

© VYACHESLAV OSELEDKO / AFPПрезидент Узбекистана Шавкат Мирзиёев
Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ижтимоий сўров натижаларига кўра, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Йил одами сифатида эътироф этилган

ТОШКЕНТ, 29 дек — Sputnik. "Ижтимоий фикр" жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази йил якунлари бўйича одамларнинг ижтимоий кайфиятини ўрганиш мақсадида Ўзбекистон аҳолиси ўртасида сўров ўтказди, деб хабар қилди Спутник мухбири.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев с супругой встречает президента Кыргызстана Алмазбека Атамбаева в аэропорту Ташкента - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон-2017: дунё ҳамжамияти эътиборида бўлган Мирзиёев
Сўровда мамлакатнинг барча вилоят ва ҳудудларида истиқомат қилаётган турли ижтимоий тоифалар, этник гуруҳлар, конфессия ва касбларга мансуб 18 дан 70 ёшгача бўлган фуқаролар иштирок этди.

Сўров натижаларига кўра, фуқароларнинг мутлақ аксарияти (90,5 %и) учун 2017 йил фаровонлик йили, ўзи ва оиласи ҳаётида ижобий ўзгаришлар рўй берган йил сифатида эсда қолади.

Янги йилни Ўзбекистон аҳолиси яхши, кўтаринки кайфият билан кутиб олмоқда. Фуқароларнинг 83%и ўзларини бахтли ҳис қилмоқда, дейилади сўров натижаларида.

Респондентларнинг 80 %дан ортиғи кириб келаётган 2018 йил — Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили янада муваффақиятли бўлишига ишонч билдирган

Ижтимоий сўров натижаларига кўра, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Йил одами сифатида эътироф этилган.

Янгиликлар лентаси
0