Солиқдан миллиардлаб қарзи бўлган "Агрокимёҳимоя" бор мол-мулкидан айрилди

© fotoliaСимволы закона и правосудия
Символы закона и правосудия - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Солиқдан қарзи бўлган жамиятнинг турли туманлардаги мол-мулклари ва қурилиши тугалланмаган меҳмонхона биноси хатловга олинди. Хатловга олинган мол-мулк Мажбурий ижро бюросининг онлайн аукцион савдоси орқали сотилиб, тушган маблағ давлат бюджетига кирим қилинади

ТОШКЕНТ, 29 дек — Sputnik. Наманган шаҳридаги "Агрокимёҳимоя" ҳудудий акциядорлик жамияти солиқ ва бошқа мажбурий тўловлардан бўлган қарзи йиллар давомида тўпланиб, нақд 10 миллиард 500 миллион сўмга етган, деб хабар қилди Давлат Солиқ қўмитаси матбуот-хизмати.

Концерт - Sputnik Ўзбекистон
Солиқ инспекцияси ноқонуний концерт уюштирган раҳбарни аниқлади
Хабарда айтилишича, Наманган шаҳар давлат солиқ инспекциясининг бир неча бор огоҳлантиришига қарамай, солиқ қарздорлиги бартараф этилмаган. Пировардида Наманган вилояти иқтисодий судининг 2017 йил 31 октябрдаги ижро варақасига асосан мазкур қарздорлик бўйича ундирув жамиятнинг мол-мулкига қаратилди.

Корхонага тегишли "Жентра" автомашинаси хатловга олинган бошқа мол-мулкларнинг олдида ҳеч нарса бўлмай қолди.

Жамият тасарруфида бўлган 23 турдаги 1 миллиард 986 миллион сўмлик, Мингбулоқ туманидаги 100 турдаги 1 миллиард 763 миллион сўмлик, Наманган туманидаги 58 турдаги 874 миллион сўмлик, Норин туманидаги 31 турдаги 901 миллион сўмлик, Поп туманидаги 55 турдаги 1 миллиард 103 миллион сўмлик, Уйчи туманидаги 43 турдаги 772 миллион сўмлик, жами 8 миллиард 347 миллион сўмлик мол-мулк, жамият ҳудудида жойлашган қурилиши тугалланмаган меҳмонхона биноси ҳамда баскетбол майдончаси ҳам хатловга олинди.

Хатловга олинган мол-мулк Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг онлайн аукцион савдоси орқали сотилиб, сотувдан тушган маблағ давлат бюджетига кирим қилинади.

Янгиликлар лентаси
0