ТОШКЕНТ, 28 дек — Sputnik. Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев ахборот ва коммуникациялар масалалари бўйича айрим қонунчилик актларига ўзгартиш киритиш бўйича қонунга имзо чекди, унга кўра, эндиликда ахборот ресурслари остида аноним тарзда изоҳ қолдириш ман этилади, деб хабар қилди РИА Новости.
Сайтлар эгалари электрон ҳукумат порталида идентификациялаш бўйича битим тузишга ёхуд СМС-идентификациялашдан ўтишга мажбур этилади.
Илгарироқ Қозоғистон Ахборот технологиялари ва коммуникациялари вазири Даурен Абаев ушбу нормалар тармоқда авж олиб кетган ҳақоратлар, билан боғлиқлигини, улар миллатлараро низоларни келтириб чиқараётганини қайд этган эди.
Қонунга киритилган ўзгартишлар изоҳ қолдираётган инсоннинг тахаллусдан фойдаланишга бўлган ҳуқуқини бекор қилмайди, аммо портал ушбу тахаллус остида ким рўйхатдан ўтганлиги тўғрисида маълумотга эга бўлади.